Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй эллар, Унинг халқи билан бирга шодланинг, У қулларининг ўлими учун ўч олади. Душманларидан қасос олиб, Юрти ва халқини гуноҳдан поклайди. Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди! Ҳа, Бобилга қарши шимолдан Қирғин келтирувчи келади. Шунда Бобилнинг ҳалокатидан Еру осмон шодланади, У ердаги барча мавжудот хурсанд бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен қўшиқларингга чек қўяман. Арфангнинг наволари ҳам эшитилмайдиган бўлади. Зотан, У тўғри ва адолатли ҳукм қилади. Ер юзини фаҳш–зино ила булғаган ашаддий фоҳишани У маҳкум этди, Ундан Ўз қулларининг хунини олди.”
Выбор основного перевода