Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнгра Эгамиз Иброҳимга деди: — Садўм ва Ғамўра аҳолисининг разиллиги, уларнинг оғир гуноҳлари ҳақидаги оҳу фиғонлар Менга етиб келди. Мен пастга тушиб кўрай–чи, уларнинг ҳаммаси ҳақиқатан ҳам шунчалик гуноҳга ботиб кетибдимикан?! Бобилда яшаган ажнабийлар айтишади: “Бобилни тузатмоқчи эдик, аммо у тузалмади. Энди уни ташлаб кетайлик, Ҳар биримиз юртимизга қайтиб кетайлик. Ахир, Бобилнинг жазоси бошидан ошди, Кўкдаги булутларгача етиб борди.” Ахир, Бобил Исроил халқининг умрига зомин бўлди, Ер юзидаги кўп халқларнинг бошини еди, Ана энди унинг қилмишлари ўзининг бошига етди.” Ўрама қоғозни ўқиб бўлганингдан кейин, унга бир тош боғлагин–да, Фурот дарёсининг ўртасига улоқтириб юбор. “Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бор. Жар солиб, у ердагиларни огоҳлантир, чунки шаҳар аҳли қилган қабиҳликлар Менга етиб келди.”
Выбор основного перевода