Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенинг бойликларинг шу қадар кўп эдики, ҳатто Таршиш аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Улар кумуш, темир, қалай ва қўрғошинни молларингга айирбошлашарди. Юнонлар, Тувал ва Мешех халқлари сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Молларинг эвазига қулларни ва бронза буюмларни беришар эди. Шава ва Рамо савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди. Молларинг эвазига энг аъло зираворларни, қимматбаҳо тошлару олтинни беришарди. Хермон тоғидаги арча ёғочидан қурилган Улкан бир кемадай эдинг сен. Қурувчиларинг мачтангни ясаш учун Лубнондан келтирилган садр ёғочини ишлатдилар. Аёл сафсар ва қип–қизил либослар кийган, олтин, жавоҳир ва марваридлар билан безанганди. Унинг қўлида олтин коса бор эди, бу коса жирканчли нарсаларга, фаҳшу ҳаромликларга тўлиб–тошган эди.
Выбор основного перевода