Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Етмиш йил ўтгач, Эгамиз Тир билан яна алоқада бўлади. Аммо Тир пул учун яна фоҳишалик қила бошлайди. Дунёнинг ҳамма шоҳликларига фоҳиша бўлади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Эгамиз менга деди: “Уларга шундай деб айт: «Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: ғазаб косамдан ичинглар! Маст бўлиб қусинглар! Турмайдиган бўлиб йиқилинглар, чунки Мен сизларнинг устингизга қилич юборяпман.» Бобил Эгамизнинг қўлидаги олтин косадай эди, Бобил бутун дунёни маст қилди. Дунё халқлари косадаги шаробдан ичди, Ҳаммаси ақлдан озди. Эй Найнаво, ўзингни бузуқ фоҳишадай тутдинг, Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг, Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг, Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг. Унинг кетидан иккинчи фаришта учиб келиб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил шаҳри вайрон бўлди! Бобил шаҳвоний ҳирси шаробидан Ҳамма халқларга ичирганди.” Ер юзининг шоҳлари у билан зино қиларди, ер юзида яшаётганлар унинг фаҳшу зино шаробидан ичиб, маст бўлишарди.” Аёл сафсар ва қип–қизил либослар кийган, олтин, жавоҳир ва марваридлар билан безанганди. Унинг қўлида олтин коса бор эди, бу коса жирканчли нарсаларга, фаҳшу ҳаромликларга тўлиб–тошган эди.
Выбор основного перевода