Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. Шундан кейин фаришталар Лутдан сўрашди: — Бу шаҳарда сенинг яна киминг бор? Куёвингми, ўғилларингми, қизларингми — сенга қарашли ким бўлса ҳам, шаҳардан олиб чиқиб кет. Биз шаҳарни бутунлай қириб ташлаймиз. Бу шаҳар аҳолисининг разиллигию оғир гуноҳлари ҳақидаги оҳу фиғонлар Эгамизга етиб борди. “Бу шаҳарни қириб ташланглар”, деб У бизни юборди. Шундан кейин Лут бўлажак куёвлари олдига бориб: — Тезда шаҳардан чиқиб кетинглар! — деди. — Эгам бу шаҳарни қириб ташламоқчи. Лекин Лутнинг гапи куёвларига ҳазил бўлиб туюлди. Тонг отгач, фаришталар Лутни шошилтиришди: — Тез бўл! Хотининг билан иккала қизингни олиб, ҳозироқ бу ердан жўна! Бўлмаса, шаҳарга қирғин келганда, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар! Мусо жамоага деди: — Бу қабиҳ одамларнинг чодирларидан узоқроқ туринглар. Уларнинг бирор нарсасига ҳам тегманглар. Акс ҳолда, уларнинг ҳамма гуноҳлари учун сизлар нобуд бўласизлар. Энди Бобилдан чиқиб кетинг, Бобилликлардан қочинг. Шодлик ҳайқириқлари ила эълон қилинг! Дунёнинг тўрт четига бу хабарни етказинг! “Эгамиз Ўз қуллари, Ёқуб наслини қутқарди”, деб айтинг! Кетинг, у ердан чиқиб кетинг! Ҳаром бўлганларга тегиб кетманг! Эй Эгамизнинг муқаддас ашёларини кўтарадиганлар, У ердан чиқинглар, покланинглар! Эй Исроил халқи, Бобилдан қочиб чиқинг! Бобилликларнинг юртини тарк этинг! Сурувни бошқариб кетаётган серкадай биринчи бўлиб чиқинг. Бобилдан қочиб чиқинглар! Жонингизни қутқариб қолинглар! Бобилнинг гуноҳи туфайли қирилиб кетманглар, Зотан, Эгамиз Бобилдан ўч олмоқда, Қилган қилмишларига яраша жазосини бермоқда. Уйғон, уйғон, эй Эгам! Куч–қудратингга буркангин! Уйғон қадимги пайтлардагидай, Азалий насллар давридагидай. Махлуқ Раҳобни парчалаган Сен эмасмидинг?! Аждарга тиғ санчган Сен эмасмидинг?! Эй халқим, чиқиб кет у ердан! Қочиб қол Менинг қаҳримдан! Жонингни қутқаргин! — Эй Бобилда яшайдиганлар, Қуддусга қочинглар.” Имонсизлар билан шерик бўлманглар. Солиҳлик билан қабиҳликнинг орасида қандай алоқа бор?! Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?! Масиҳ билан шайтон орасида қандай иттифоқ бўлиши мумкин?! Имонли билан имонсизнинг орасида қандай шериклик бўлиши мумкин?! Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай умумийлик бор?! Ахир, биз барҳаёт Худонинг маъбадимиз–ку! Худо шундай деб айтган: “Мен уларнинг орасида яшайман, Уларнинг орасида юраман. Мен уларнинг Худоси бўламан, Улар эса Менинг халқим бўлади.” Бинобарин, Эгамиз шундай деган: “Халқлар орасидан чиқинглар, Улардан ажралиб чиқинглар, Ҳаромга қўл теккизманг, Шунда Мен сизларни қабул қиламан.”
Выбор основного перевода