Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларни нотўғри йўлга бошлаган ўша халқлар бу юрт бўйлаб ўтади, улар оч, изтиробда. Оч қолиб, ғазабланиб, шоҳини ва худоларини лаънатлайди. Юқорига қарайди, Бу халқ Сарвари Оламга юз бурмади, Жазо берган Зотга улар қайтмади. Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар. Бу балолардан омон қолган инсонлар эса ўзлари ясаган бутларидан воз кечмадилар, жинларга сиғинишдан қайтмадилар. Кўрмайдиган, эшитмайдиган, юрмайдиган олтин, кумуш, бронза, тош ва ёғоч бутларга сажда қилавердилар. Қотилликларидан, иссиқ–совуқ қилишдан, фаҳш–зино ва ўғирликларидан қайтмадилар.
Выбор основного перевода