Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деб амр берди. — Мисрни қўрқинчли зулмат қоплайди. Сизларни нотўғри йўлга бошлаган ўша халқлар бу юрт бўйлаб ўтади, улар оч, изтиробда. Оч қолиб, ғазабланиб, шоҳини ва худоларини лаънатлайди. Юқорига қарайди, ерга қарайди. Ана, кулфат ва зулмат, ғам ва офат. Улар йўқ бўлиб кетади. Қўзи бешинчи муҳрни ечганда, мен қатл қилинган одамларнинг жонларини қурбонгоҳ остида кўрдим. Улар Худонинг каломи ва берган шаҳодатларига содиқ қолганлари учун ўлдирилган эдилар. Улар қаттиқ фарёд қилиб, шундай дердилар: “Ё Эгамиз, Сен муқаддас ва ҳақдирсан. Сен қачон дунёда яшаётганларни ҳукм этасан? Қачон улардан ўлимимиз учун қасос оласан?” Бу жонларнинг ҳар бирига оқ либос берилди. Уларга: “Қисқа бир муддат дам олиб туринглар”, деб айтилди. Бошқа хизматчи биродарлар ҳам улар сингари ўлдирилиб, ўлдирилганларнинг сони белгиланган миқдорга етгунча улар кутиб туришлари керак эди.
Выбор основного перевода