Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо таёғини осмонга тўғри кўтарган эди, Эгамиз момақалдироқ ва дўл пайдо қилди, ерга яшин тушди. Шундай қилиб, Эгамиз Миср юртига дўл юборди. Натижада ғоят кучли дўл ёғиб, узоқ вақт яшин чақнади. Миср пайдо бўлгандан бери бунақанги дўлни кўрмаган эди. Сўнг Худонинг самодаги Маъбади очилди. Маъбадда Худонинг Аҳд сандиғи кўринди. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди. Жазирама иссиқ инсонларни куйдирганда, улар бу офатлар устидан ҳокимиятга эга бўлган Худони лаънатладилар. Улар қилмишларидан тавба қилмадилар, Худони улуғламадилар. Яраларининг оғриғидан Самовий Худони лаънатлардилар. Аммо қилмишларидан тавба қилмадилар.
Выбор основного перевода