Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигори Олам — Эгамиз Раббий демоқда: “Гапимни эшитинг! Ёқуб наслига қарши гувоҳлик беринг! Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У режаларини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи! Баъзилари қиличдан ўтказилади, бошқалари барча юртларга асир қилиб олиб кетилади. Ғайрияҳудийларнинг давру даврони тугамагунча, улар Қуддусни оёқ ости қиладилар. Худонинг Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар ёлғончи руҳларга ва жинлар таълимотига қулоқ соладилар. “Мен Ибтидо ва Интиҳодирман, — деб айтмоқда Эгамиз Худо. — Мен олдин бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Қодир Худодирман.” Сен Менинг сабрли бўлиш ҳақидаги амримга итоат этдинг. Шундай экан, ер юзида яшовчиларни синаш учун юбориладиган кулфат вақтидан Мен сени асрайман.
Выбор основного перевода