Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога яна айтди: — Фиръавннинг ҳузурига бориб, Менинг шу гапимни етказ: “Эгамиз шундай айтмоқда: Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилсин. Агар сен халқимга ижозат беришдан бош тортсанг, бутун юртингга қурбақа юбориб шикаст етказаман. Дарё қурбақалар билан тўлиб–тошади. Қурбақалар дарёдан чиқиб, сенинг саройингга, ётоқхонангга, тўшагингга, аъёнларингу халқингнинг уйларига, тандирларига ва хамир тоғораларига ҳам кириб олади. Қурбақалар сенинг, Миср халқининг ва барча аъёнларингнинг устиларида сакраб юради.” Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ҳорунга айт, у қўлидаги таёғини дарёлар, анҳорлар, кўллар томонга узатиб, қурбақаларни чиқарсин. Миср юртини қурбақалар босиб кетсин. Ҳорун таёғини Миср сувлари томонга узатди. Ўша заҳоти қурбақалар чиқиб, Мисрни босиб кетди. Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Масиҳнинг душмани келишини эшитгансизлар. Мана, ҳозирдан Масиҳнинг кўп душманлари пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларда яшаётганимизни биламиз. Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди: етти бошли, ўнта шохли улкан қизил аждарҳо пайдо бўлди. Унинг ҳар бир бошида биттадан тожи бор эди. Аждарҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат қилган ва Исонинг шаҳодатига содиқ қолган одамлардир.
Выбор основного перевода