Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни Энди йўлга тушинглар, Амор халқининг қирларига ва уларга қўшни бўлган Канъон халқининг юртига боринглар. Бу ўлкага Иордан водийси, қирлар, ғарбдаги қир этаклари, Нагав чўли, Ўрта ер денгизининг қирғоғи, Лубнон ва буюк Фурот дарёсигача бўлган ерлар киради. Жанубдаги саҳродан шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги буюк Фурот дарёсидан ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган жойлар, Хет халқининг ҳамма ерлари сизнинг юртингиз бўлади. Эгамиз тамомила қириб юборар Қизил денгизнинг қўлтиғини. Фурот дарёсига қарши қўл кўтаради. Гармсел келтириб, жизғанак қилиб, Дарёни етти саёз ирмоққа бўлиб ташлайди, Ирмоқлардан бир–бир ҳатлаб ўтса бўлади. Ҳа, Исроил Мисрдан чиққанда, Уларга йўл очилганидай Эгамизнинг халқидан қолганларга Оссуриядан катта йўл очилади. Бутун юртга қурғоқчилик келсин! Дарёлари қуриб кетсин. Зеро, бу юрт бутлар макони бўлди, Ваҳимага солган ўша бутлар дастидан Одамлари ақлдан озди.
Выбор основного перевода