Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади. Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Бобил тўғрисида аён бўлган башорат. Ой қуёшга ўхшаб нур сочади. Қуёш эса етти баробар кўпроқ нур беради, етти кунлик ёруғлигини сочади. Эгам Ўз халқининг яраларини боғлаб, Ўзи келтирган жароҳатларга шифо берган кун шундай бўлади. Уйғон, уйғон эй Қуддус, оёққа тур! Сен Эгангнинг қўлидаги ғазаб косасидан ичдинг! Тагидаги қуйқумигача ичиб, Гандираклаб қолдинг. Ўз халқини ҳимоя қиладиган Худойингиз, Эгангиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, сенинг қўлингдан Гандираклатадиган косани олдим. Энди ғазабим косасидан бошқа ичмайсан. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Менга айтилган бу кароматли сўзлар ўша заҳотиёқ амалга ошди. Мен инсонлар жамиятидан ҳайдалдим. Мол каби ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмилдим. Сочларим бургут қанотларидай узун, тирноқларим қушнинг чангалларидай бўлгунига қадар, ҳаётим шу зайлда давом этди. Ўша заҳоти шиддатли зилзила юз берди. Шаҳарнинг ўндан бир қисми қулади. Зилзилада етти минг киши нобуд бўлди. Қолганлари эса ваҳимага тушиб, Самовий Худони улуғлашди. Унинг кетидан иккинчи фаришта учиб келиб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил шаҳри вайрон бўлди! Бобил шаҳвоний ҳирси шаробидан Ҳамма халқларга ичирганди.” у Худонинг ғазаб шаробидан ичади. Қаҳр косасига қуйилган бу шароб ниҳоятда кучлидир. Бундай одамлар муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекадилар. Тўртта мавжудотдан бири бу етти фариштага еттита олтин косани берди. Бу косалар то абад барҳаёт Худонинг ғазаби билан тўлган эди.
Выбор основного перевода