Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аёл эрининг уйидан кетиб, бошқа эрга тегса–ю, “Нима учун?” деб сўрайсиз. Чунки сизлар ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз–ку! Эгамизнинг Ўзи сизларнинг орангизда гувоҳдир. Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Худо сизларни бир тану бир жон қилган–ку! Энди Худо сизлардан нимани кутяпти? Ҳақиқий художўй фарзандларни кутяпти. “Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади”, — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. “Шу боис ҳушёр бўлинглар, хиёнат қилманглар”, — дейди Сарвари Олам. Лекин Мен сизларга айтаман: ким бевафолик айбидан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашса, унга зино қилишга сабаб топиб беради. Шунингдек, ким ажрашган хотинга уйланса, зино қилган бўлади. Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эри билан ажрашган хотинга уйланган киши ҳам зино қилган бўлади. Қанийди, ҳамма менга ўхшаб сўққабош бўлса! Аммо ҳар бир одамда Худодан берилган инъом бор, бириники бу бўлса, бошқасиники удир. Қуйидаги амр эса уйланган ва эрга текканларга берилган. У мендан эмас, Раббимиз Исодандир: хотин эри билан ажрашмасин. Ажрашган бўлса, бошқа эрга тегмасин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз хотини билан ажрашмасин. Эри ёки хотини имонли бўлмаганларга эса шундай деб айтаман. Булар Раббимизнинг эмас, менинг сўзларимдир: бирорта имонли эркакнинг хотини имонсиз бўлса–ю, аммо эри билан яшашга рози бўлса, эр хотини билан ажрашмасин. Шунингдек, имонли аёлнинг эри имонсиз бўлса ва у хотини билан яшашга рози бўлса, ўша аёл эридан ажрашмасин. Ҳар бир инсонни Худо қандай даъват қилган бўлса, Раббимиз Исо уни қандай шароитга солган бўлса, у шундай яшашда давом этаверсин. Барча жамоатларда мана шундай таълим бериб келяпман.
Выбор основного перевода