Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингизни севгандай севинг. Мен Эгангизман.
«Яқинингни севгин, душманингдан нафратлан», деб айтилганини ҳам эшитгансизлар.
Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”
У киши шундай жавоб берди: — У ерда ёзилганки: “Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севинг”, яна: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”
Ахир, “Зино қилманг”, “Қотиллик қилманг”, “Ўғирлик қилманг”, “Бировларнинг мулкига кўз олайтирманг” деган ва қолган ҳамма амрлар қуйидаги битта амрда мужассам–ку: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”
Ахир, қонун: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг” деган гапда мужассам.