Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, Эркагу аёл қилиб яратди уларни.
Шунда одам айтди: “Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир, Менинг этимдан яралган этдир. У Хотин деб аталгай, Чунки у эркакдан яратилгандир.”
Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.
Худо инсонларни эркак ва аёл қилиб яратди. Худо уларни яратгандан кейин Инсон деб ном қўйиб, уларга барака берди.