Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди сизлар менга ёзганларингизга келайлик. Орангизда баъзилар: “Эр хотини билан қовушмасин”, деб айтаётган экан. Лекин жинсий ахлоқсизликка йўл қўймаслик учун ҳар бир киши ўз хотини билан, ҳар бир аёл эса ўз эри билан қовушиши керак. Қанийди, ҳамма менга ўхшаб сўққабош бўлса! Аммо ҳар бир одамда Худодан берилган инъом бор, бириники бу бўлса, бошқасиники удир. Бева аёллар ва хотини ўлган эркакларга шундай дейман: мен каби бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Аммо улар ўзларини тия олмасалар, уйлансинлар, эрга тегсинлар. Чунки шаҳвоний ишқ билан ёнишдан кўра, уйланиш, эрга тегиш яхшироқдир.
Выбор основного перевода