Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жинсий аъзоси кесиб ташланган ёки мояги эзилган одамга Эгамиз жамоаси йиғинида иштирок қилиш ман этилади. Қанийди, ҳамма менга ўхшаб сўққабош бўлса! Аммо ҳар бир одамда Худодан берилган инъом бор, бириники бу бўлса, бошқасиники удир. Бева аёллар ва хотини ўлган эркакларга шундай дейман: мен каби бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Худонинг Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар ёлғончи руҳларга ва жинлар таълимотига қулоқ соладилар. Бундай таълимотни тарқатган одамлар риёкор ва ёлғончидирлар. Уларнинг виждони ўлган, гўё қиздирилган темир билан куйдирилиб йўқ қилинган. Улар уйланишни ва эрга тегишни ман этадилар, маълум овқатларни тақиқлайдилар. Ҳолбуки, бу овқатларни Худо берган. Ҳақиқатни билиб олган имонлилар Унга шукрона айтиб, ейишлари учун яратган.
Выбор основного перевода