Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи одамларни қутқарди. У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди ва гуноҳнинг қудратини йўқ қилди. Шу йўсин Худо инсон орқали гуноҳни маҳкум қилди. Бир–бирингизга Забурдаги шу сўзларни эслатиб туринглар: “Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз! Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар!” Демак, аввалги қонун–қоидалар ожиз ва самарасиз бўлгани учун бекор қилинди. Чунки қонун бирон–бир кишини камолотга етказа олмаган. Энди қонун ўрнига бизга аълороқ бир умид берилди, биз бу умид орқали Худога яқинлаша оламиз.
Выбор основного перевода