Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларга яна айтадиган гапларим кўп, лекин энди ичингизга сиғдиролмайсизлар. Қанийди, ҳамма менга ўхшаб сўққабош бўлса! Аммо ҳар бир одамда Худодан берилган инъом бор, бириники бу бўлса, бошқасиники удир. Бева аёллар ва хотини ўлган эркакларга шундай дейман: мен каби бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Аммо улар ўзларини тия олмасалар, уйлансинлар, эрга тегсинлар. Чунки шаҳвоний ишқ билан ёнишдан кўра, уйланиш, эрга тегиш яхшироқдир. Қуйидаги амр эса уйланган ва эрга текканларга берилган. У мендан эмас, Раббимиз Исодандир: хотин эри билан ажрашмасин. Ажрашган бўлса, бошқа эрга тегмасин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз хотини билан ажрашмасин. Эри ёки хотини имонли бўлмаганларга эса шундай деб айтаман. Булар Раббимизнинг эмас, менинг сўзларимдир: бирорта имонли эркакнинг хотини имонсиз бўлса–ю, аммо эри билан яшашга рози бўлса, эр хотини билан ажрашмасин. Шунингдек, имонли аёлнинг эри имонсиз бўлса ва у хотини билан яшашга рози бўлса, ўша аёл эридан ажрашмасин. Ахир, имонсиз эр имонли хотини туфайли покланади. Шунингдек, имонсиз аёл имонли эри туфайли покланади. Натижада уларнинг фарзандлари ҳаром эмас, пок бўлади. Худо бизни тинчликка чорлаган. Қаердан биласан эй хотин, балки сен орқали эринг нажот топар?! Эй эр, қаердан биласан, балки сен орқали хотининг нажот топар?! Аммо имонсиз инсон ўзининг имонли турмуш ўртоғидан ажрашмоқчи бўлса, ажрашаверсин. Шундан кейин ўша ажрашган имонли одамнинг боши боғлиқ эмас. Худо бизни тинчликка чорлаган. Қаердан биласан эй хотин, балки сен орқали эринг нажот топар?! Эй эр, қаердан биласан, балки сен орқали хотининг нажот топар?! Аммо имонсиз инсон ўзининг имонли турмуш ўртоғидан ажрашмоқчи бўлса, ажрашаверсин. Шундан кейин ўша ажрашган имонли одамнинг боши боғлиқ эмас. Ҳар бир инсонни Худо қандай даъват қилган бўлса, Раббимиз Исо уни қандай шароитга солган бўлса, у шундай яшашда давом этаверсин. Барча жамоатларда мана шундай таълим бериб келяпман.
Выбор основного перевода