Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳатто ака–укангиз ёки ўғлингиз, қизингиз, севикли хотинингиз ё жонажон дўстингиз сизни яширинча ўзингиз билмаган, ота–боболарингиз ҳам билмаган бегона худоларга сажда қилишга ундаши мумкин. Атрофингизда яшаётган узоқ–яқиндаги, ернинг бу четидан нариги четигача ўрнашган халқларнинг худоларига сиғинишга ундаши мумкин. Аммо сизлар рози бўлманглар. Бундай одамга қулоқ солманглар, унга раҳм–шафқат қилманглар, унинг ёнини олманглар. Борди–ю, ўнг кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни ўйиб олиб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга ташлангандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир. Агар ўнг қўлингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни кесиб ташлаб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга йўлиққандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир. Агар йўлдан озишингга қўлинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзах ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир. Агар йўлдан озишингга оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки оёғинг билан дўзахга ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир.
Выбор основного перевода