Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. Ишонинг, шунда ибодатда нимаики сўрасангиз, оласиз. Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади. Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади. Ўша куни Мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Сизларга чинини айтайин: Менинг номимдан осмондаги Отамдан нима сўрасангизлар, У сизларга беради. Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо сахийлик билан, беминнат беради. Эй эрлар, сизлар ҳам, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, хотинларингизга эътиборли бўлинглар, улар заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун уларни ҳурмат қилинглар. Акс ҳолда, ибодатларингиз ижобат бўлмайди. ва Ундан нима сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажариб, Унга манзур бўлган ишларни қиляпмиз.
Выбор основного перевода