Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биров сизни айблаб қозихонага олиб борса, вақтни бой бермай, йўлдаёқ айбловчингиз билан келишиб олинг. Акс ҳолда, айбловчингиз сизни қози олдига олиб боради, қози эса сизни миршабга топширади. Сизни зиндонга ташлашади. Сизларга чинини айтай: охирги тийинингизни тўламагунингизча, у ердан чиқолмайсиз. Шундай экан, биронтаси билан даъволашиб, у билан бирга маҳкамага кетаётганингизда, йўлда у билан ярашишга ҳаракат қилинг. Агар шундай қилмасангиз, у сизни қозининг олдига судраб боради, қози сизни зиндонбонга топширади. Зиндонбон эса сизни зиндонга ташлайди. Сизларга шуни айтай: қарзингизни охирги тийинигача тўламагунингизча, у ердан чиқолмайсиз.” Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир. Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасалар–да, Худонинг инояти билан оқланадилар. Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг ҳамда бир кун келиб, бутунлай озод бўлишингизнинг далилидир.
Выбор основного перевода