Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар сизларга ёмонлик қилганларни кечирсангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизни кечиради. Борди–ю, сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди. Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин. Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечиргандай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар. Бир–бирингизга нисбатан сабр–тоқатли бўлинглар. Орангизда хафагарчилик ўтган бўлса, бир–бирингизни кечиринглар. Эгамиз сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар. У шафқатсиз одамга раҳм қилмайди. Раҳмдил инсон эса ҳукм пайтида Худодан шафқат топади.
Выбор основного перевода