Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.” Исо унга шундай жавоб берди: “Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз унинг олдига келиб, у билан бирга яшаймиз. Якшанба куни биз Раббимиз Исони хотирлаб, нон синдириш учун йиғилдик. Павлус одамларга ярим кечасигача гапирди. Эртаси куни у жўнаб кетишни режалаштирган эди. Энди, биродарлар, бундан қандай хулоса чиқарамиз? Бирга йиғилганингизда, баъзилар сано айтади, баъзилар таълим беради, баъзилар Худонинг сўзини бошқаларга етказади, баъзилар номаълум тилларда гапиради, яна баъзилар эса уларнинг айтганларини талқин қилади. Буларнинг ҳаммасини имонлилар жамоатининг имонини мустаҳкамлаш ниятида қилсинлар.
Выбор основного перевода