Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўғри, ҳозир жисмонан сизлар билан эмасман, аммо руҳан сизлар билан биргаман. Мен гўё сизларнинг ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм чиқардим. Сизлар бирга йиғилганингизда, Исо Масиҳнинг қудрати ва менинг руҳим сизлар билан бирга бўлади. Тўғри, ҳозир жисмонан сизлар билан эмасман, аммо руҳан сизлар билан биргаман. Мен гўё сизларнинг ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм чиқардим. Сизлар бирга йиғилганингизда, Исо Масиҳнинг қудрати ва менинг руҳим сизлар билан бирга бўлади. Шунда ўша одамни шайтонга топширинглар, токи унинг танаси ҳалокатга учрасин, руҳи эса Раббимиз Исо келган кунда халос бўлсин. Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга бизнинг нима ҳақимиз бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз, бас. Фосиқ одамни ўз орангиздан ҳайдаб чиқаринглар. Орангизда биттасининг бошқа бировга даъвоси бор экан. Бу даъвони ҳал қилиб берсин деб, у киши Худонинг азизлари олдига эмас, балки имонсизлар олдига боришга қандай журъат қиляпти? Худонинг азизлари ҳатто дунёни ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?! Модомики, сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки аҳамиятсиз икир–чикир ишларни ҳукм қила олмасангиз? Биз ҳатто фаришталарни ҳам ҳукм қиламиз–ку! Шуни билмайсизларми?! Шундай экан, турмуш икир–чикирлари нима бўлибди?! Нима учун энди бир–бирингизга даъвоингиз бўлса, жамоатга дахли бўлмаган ҳакамларнинг олдига боряпсиз?! Наҳотки орангизда ўз биродарларининг даъвосини ажрим қила оладиган бирорта доно одам топилмаса?! Уялмайсизларми, ахир?! Имонли биродар яна бошқа бир имонли биродари билан даъволашмоқда, қолаверса буни имонсиз ҳакамларнинг олдида қиляпти–я! Биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга буюрамиз: дангасалик қилаётган, биз берган таълимотларга кўра яшамаётган биродарлардан узоқроқ юринг. Ушбу хатимиздаги йўл–йўриқларга қулоқ солмаганларни кўз остингизга олиб қўйинг. Бундай одамларни уялтириш учун улар билан алоқада бўлманг. у босар–тусарини билмай қолган нодондир. Бундай одам бирор масала борасида талашиш ва икир–чикир гаплар ҳақида баҳслашиш касалига йўлиққан, унинг ғаламисона гаплари ҳасад, жанжал, туҳмат, тубан гумонлар ва тўполонларга сабаб бўлади. Фикри бузуқ бундай одамлар ҳақиқатдан маҳрумдирлар. Улар сохта художўйлигини фойда манбаи деб биладилар. Орангизга низо уруғини сепаётган одамни бир–икки марта огоҳлантир, агар гапингга кирмаса, у билан алоқани уз.
Выбор основного перевода