Сизни қабул қилган одам Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
Агар сиз шогирдларимнинг энг кичигига у Менинг шогирдим бўлгани учун бир пиёла совуқ сув берсангиз, албатта мукофотингизни оласиз, деб сизга чинини айтаман.”
Исо шогирдларига деди: “Сизларга қулоқ солган Менга қулоқ солган бўлади. Сизларни рад қилган Мени рад қилган бўлади. Мени рад қилган эса Мени Юборганни рад қилган бўлади.”
Сизларга чинини айтайин: ким Мен юборган одамни қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади.