Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай экан, диндорликка берилиб, ўзини мўминликка соладиганлар, фаришталарга сиғинадиганлар сизларни камситса, эътибор берманглар. Улар кўрган ваҳийлари билан мақтанадиган, ақл–заковати билан мағрурланадиган одамлардир. Бундай кишилар Масиҳдан ажралган. Масиҳ — Ўз танаси, яъни жамоатнинг Бошидир. Мана шу Бошдан бутун бадан ҳаётбахш куч олиб, паю бўғинлар орқали ўзаро уланиб, Худонинг хоҳиши бўйича ўсади. Агар сизлар Масиҳ билан бирга ўлган бўлсангизлар, дунёнинг хурофий кучлари учун ҳам ўлган бўласизлар. Ундай бўлса яна нимага бу дунёга қул бўлиб, “тегма”, “ема”, “ушлама” деган қонун–қоидаларга бўйсунасизлар?! Бу инсоний таълимотлар ва қоидалар ишлатилган сари йўқ бўлиб кетадиган нарсалар ҳақида–ку!
Выбор основного перевода