Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар бу халқни йўлдан адаштирган, Уларга эргашганлар боши берк кўчага кириб қолган. Мана, бу ваҳийнинг ҳаммаси сизлар учун муҳрланган ўрама қоғоздай бўлиб қолди. Бу ўрама қоғоз ўқий оладиганларга берилиб: “Буни ўқинг!” деб буюрилса, улар: “Йўқ, муҳрланган экан”, дейдилар. Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқимни бошқармоқда, Халқимга буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?” Эй кўр етакчилар, ҳолингизга вой! Сизлар: «Ким Маъбад ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким Маъбад олтини ҳақи деб қасам ичса, ўз қасамини бажариши шарт», дейсиз. Ҳой кўр етакчилар! Сизлар ичимлигингиздан чивинни сузиб оласизлар, аммо туяни бутунлигича ютиб юборасизлар! Исо уларга қуйидаги масални ҳам айтиб берди: “Кўр одам кўрни етаклаб юра оладими?! Иккаласи ҳам чуқурга қулаб тушади–ку! Унинг атрофида баъзи фарзийлар турган эди. Улар бу гапни эшитгач: — Наҳотки бизлар ҳам кўр бўлсак? — деб сўрашди. Худонинг қонунида барча илм–маърифат ва ҳақиқат мужассам. Сенда мана шу қонун борлиги учун сен кўрларга йўл кўрсатувчи, зулматда қолганларга нур, ғофилларга мураббий, ғўр болаларга эса муаллим эканлигингга ишончинг комил.
Выбор основного перевода