Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин. Унинг қони ўз гарданида қолади. Мен, Эгангиз Худо, амр этганимдек, ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз. Отани мазахлайдиганнинг, онага бўйсунишни рад этадиганнинг кўзларини қузғунлар чўқийди, калхат болалари ейди. Рахав хонадонига эса Еремиё шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: «Сизлар бобокалонингиз Ёҳунадавнинг амрига итоат этдингиз, унинг насиҳатларини рад этмай, айтганларининг ҳаммасини бажардингиз, шунинг учун Рахав ўғли Ёҳунадав авлодидан бўлган киши ҳузуримда абадулабад хизмат қиладиган бўлади.» Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламнинг каломи шудир.” Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўзгани ўзингизни севгандай севинг” деган амрларга. Сиз амрларни биласиз: “Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. Бировнинг ҳақини еманг. Ота–онангизни ҳурмат қилинг.” Сиз амрларни биласиз: “Зино қилманг. Қотиллик қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. Ота–онангизни ҳурмат қилинг.” Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.” Ваъда қўшиб берилган биринчи амр ўша амрдир. Агар беванинг болалари ёки набиралари бор бўлса, улар, энг аввало, ўз оиласи олдидаги, Худо буюрган фарзни адо этиб, фарзандлик бурчини бажарсинлар, чунки бу Худога мақбулдир. Ёлғиз қолган, суянчиғи йўқ бева хотин бутун умидини Худога боғлаб, кечаю кундуз тоат–ибодат қилади. Аммо кайф–сафога берилиб кетган бева хотин руҳан ўликдир. Беваларга ва уларнинг оила аъзоларига буларни ўргат, токи улар маломатга қолмасинлар. Зеро, ўз қариндошларига, хусусан, оила аъзоларига ғамхўрлик қилмаган киши имонни инкор этган бўлади. У имонсиздан ҳам баттардир.
Выбор основного перевода