Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқингнинг ҳаммаси солиҳ бўлади, Улар юртни то абад мулк қилиб олади. Ўзим ўтқазган ниҳолдир улар, Менга шуҳрат келтирсин деб, яратган Қўлларимнинг ижоди улар. Сизларга айтиб қўяй: агар сизларнинг солиҳлигингиз Таврот тафсирчилари ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, сизлар ҳеч қачон Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар. Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди. Биз Худонинг хизматидаги ҳамкорлармиз, сизлар эса Худонинг даласисизлар. Айни пайтда сизлар Худонинг иморати ҳамсизлар. Худонинг марҳамати билан мен моҳир бир меъмордай иморатнинг пойдеворини қўйдим. Энди эса бошқалар унинг устида қурилиш қиляптилар. Ҳар ким қандай қилиб қураётганига диққат қилсин.
Выбор основного перевода