Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен истаган рўза қуйидагича: Адолатсизлик кишанларини парчаланг, Бўйинтуруқ арқонларини узиб ташланг, Мазлумларни озодликка чиқаринг, Ҳар қандай бўйинтуруқни синдиринг! Менинг халқим адашган қўйларга ўхшайди. Чўпонлари уларни йўлдан адаштириб, тоғларга ҳайдаб юбордилар. Улар тоғлару қирларда дарбадар кезиб, оромгоҳини унутдилар. Сурувнинг чўпони бўлмагани учун қўйларим ҳар ёққа тарқалиб кетди. Улар ҳамма ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлди. Ҳа, қўйларим тарқалиб кетди. Улар тоғу тепаликларда сандироқлаб юрди. Бутун ер юзига ёйилиб кетди, уларни ҳеч ким изламади.
Выбор основного перевода