Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо у ердан жўнаб кетаётганда, икки кўр Унинг орқасидан эргашганча дод солиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, бизларга раҳм қилинг! — деб фарёд қилишарди. У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади. Кўп одамлар эса: — Жим бўл! — деб унга дўқ қилишди. Лекин у: — Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! — деб янада қаттиқроқ бақирди. Шунда кўр: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақирди. Олдинда кетаётганлар эса: — Жим бўл! — деб унга дўқ қилишди. У эса янада қаттиқроқ бақирди: — Эй Довуд Ўғли! Менга раҳм қил!
Выбор основного перевода