Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар. Шунда Исо шогирдларига деди: — Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз. Шунинг учун ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар. Исо қайиқдан чиққанда, катта бир оломонни кўрди. Уларга ачиниб кетиб, хасталарига шифо берди. Исо қайиқдан тушганда, катта бир оломонни кўрди. Уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйларга ўхшарди. Исо уларга кўп нарсалар ҳақида таълим берди. Кеч кирганда, шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар: — Бу жой кимсасиз экан, бунинг устига, жуда кеч бўлиб қолди. Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин. Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқ ва овулларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин. Кун ботиб, кеч кира бошлади. Ўн икки ҳаворий Исонинг олдига келиб дедилар: — Одамларни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга, овулларга бориб, ўзларига тунаш учун жой ва егулик топсинлар. Ахир, биз кимсасиз жойдамиз.
Выбор основного перевода