Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Эгамиз айтмоқда Раббимга: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.” Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги бир зотни кўрдим. У Азалий Нуронийнинг олдига келди. “Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.” Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар қайғуради. Шунда ҳамма одамлар Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади. Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли буюк қудрат ва улуғворликка бурканиб, булутларда келади. Мана, Довуднинг ўзи Забур китобида шундай деган: “Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.” Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади. Довуд осмонга чиқмаган бўлса–да, шундай деган эди: «Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.» Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди. Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, самовий нарсаларнинг пайида бўлинг, ахир, Масиҳ ҳам самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди. Худо биронта фариштага: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин”, — деб айтмаган. Масиҳ эса гуноҳларни абадий ювиб ташлайдиган ягона қурбонликни келтириб, Худонинг ўнг томонида ўтирди. Исога кўз тикайлик. Ахир, бу имон мусобақасида У биз учун йўл очиб, бутун масофани биздан олдин югуриб ўтди. Исо келажакдаги шодликка эришиш учун шармандали ўлимни писанд қилмай, хочда азоб тортиб жон берди. Ҳозир эса У Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди. Ана, У булутларда келяпти! Ҳар бир кўз Уни кўради, Ҳатто Унга найза санчганлар ҳам Унга кўз тикади. Дунёнинг жамики қабилалари Уни деб йиғлайди. Дарҳақиқат, ҳаммаси айтилгандай бўлади! Омин. Шундан кейин мен бир оқ булутни кўрдим. Булут устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирганди. Унинг бошида олтин тож, қўлида ўткир ўроқ бор эди.
Выбор основного перевода