Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бутрус пастдаги ҳовлида экан, олий руҳонийнинг бир чўриси келиб қолди. Исиниб турган Бутрусни кўриб, унга тикилиб қаради–да: — Сиз ҳам ўша Носиралик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди. Лекин Бутрус инкор этиб: — Нима деяпсан ўзи, тушунмаяпман, — деди–ю, бошқа ёққа, ташқи ҳовлига чиқиб кетди. Шу пайт хўроз қичқирди. Чўри уни яна учратиб, у ерда турганларга: — Бу одам ўшалардан бири, — деб яна айтди. Бутрус яна инкор этди. Бир оздан кейин у ерда турганлар яна Бутрусга гапира бошлашди: — Сен Жалилаликсан–ку! Ўшалардан бири эканлигинг аниқ. — Худо урсин! Сизлар айтаётган бу Одамни мен танимайман! — деб қасам ичди Бутрус. Нақ шу пайт хўроз иккинчи марта қичқирди. Исонинг: “Хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган сўзи Бутруснинг эсига тушиб кетди. У чидолмай йиғлаб юборди. Исо жавоб берди: — Сен ростдан ҳам Мен учун жонингни беришга тайёрмисан?! Сенга чинини айтаман, хўроз қичқирмасданоқ, сен уч марта Мендан тонасан!
Выбор основного перевода