Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мусо тоғорадаги қонни олди–да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди”, — деди. Уни қурбонгоҳнинг шимол тарафида, Эгамизнинг ҳузурида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари қурбонликнинг қонини қурбонгоҳнинг тўртала ён томонига сепиб чиқишсин. Эгам айтар: “Мен, Эгангиз, адолатни севаман, Талончилик, ҳақсизликдан нафратланаман. Садоқат билан халқимга мукофотини бераман. Улар билан абадий аҳд тузаман. Мен сизлар билан қилган, Қурбонлик қони билан тасдиқланган аҳдим туфайли, Асирларингизни сувсиз чуқурликдан озод қиламан. Одамлар аввалги аҳд талабларини бажара олмасликларига Худонинг кўзи етиб, У Ўз халқига шундай деган эди: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман. Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Аммо улар ўша аҳдимга риоя қилишмади, шунинг учун Мен улардан юз ўгирдим. Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунларимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Масиҳнинг қони билан бундан–да буюкроқ натижага эришса бўлади! Зеро, Масиҳ мангу Руҳнинг қудрати орқали Ўзини бенуқсон қурбонлик сифатида Худога бағишлади. Унинг тўкилган қони виждонимизни ўлимга етакловчи ишлардан поклайди, шунда биз барҳаёт Худога хизмат қила оламиз. Ана шу сабабдан Масиҳ янги аҳднинг воситачиси бўлди. Энди даъват этилган одамлар Худонинг ваъда қилган абадий меросига эга бўла оладилар. Улар аввалги аҳд даврида берилган Худонинг қонунини бузиб, гуноҳ қилган эдилар. Масиҳ эса уларни гуноҳларидан халос қилиш учун қурбон бўлди. Янги аҳдни гўё васиятга ўхшатса бўлади. Қаерда васият бор бўлса, васият қилган одамнинг ўлими тасдиқланиши керак. Чунки васият ўлимдан кейингина кучга киради. Васият қилувчи ҳали тирик экан, васиятнинг ҳеч бир таъсири йўқ. Шу боис аввалги аҳд ҳам тўкилган қон орқали кучга кирганди. Бошида Мусо Тавротдаги ҳамма амрларни бутун халққа ўқиб берди. Сўнг бир тутам иссоп ва қирмизи ип ёрдамида буқалар ва такаларнинг қони билан сувни Таврот китобига ва бутун халқнинг устига сепиб, деди: “Шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди.” Шунингдек, Мусо Муқаддас чодир устига ва сажда маросимларида ишлатиладиган барча ашёлар устига қон сепди. Дарҳақиқат, Мусонинг қонуни бўйича деярли ҳамма нарса қон билан покланади, тўкилган қон орқалигина гуноҳлар кечирилади.
Выбор основного перевода