Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ҳатто нонимни еган яқин, ишонган дўстим, Менга қарши бош кўтарган. Ғанимларим мени ҳақорат қилганда эди, Бунга бардошим етган бўларди. Душманим ўзини мендан юқори қўйганда эди, Ундан яширинган бўлардим. Аммо у менинг тенгим–ку, Яқин дўстим ҳамда ҳамроҳим–ку. У билан дилкаш дўст эдик, Эй Худо, Сенинг уйингдаги йиғинда бирга юрардик. Бу ўн икки ҳаворийнинг исмлари қуйидагичадир: биринчиси Бутрус деб аталган Шимўн, унинг укаси Эндрус, Забадиёнинг ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно, Филип, Бартоломей, Тўма, солиқчи Матто, Халфей ўғли Ёқуб, Таддеюс, ватанпарвар Шимўн ва Исога хоинлик қилган Яҳудо Ишқариёт. Шунда ўн икки ҳаворийдан бири — Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди. Яҳудо бош руҳонийларнинг ва Маъбад миршаббошиларининг олдига бориб, Исони қандай тутиб бериш тўғрисида улар билан гаплашди. У Шимўн ўғли Яҳудо Ишқариётни назарда тутган эди. Яҳудо ўн икки шогирддан бири бўлса ҳам, кейинчалик Исога хиёнат қилди.
Выбор основного перевода