Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бу тоғда Сарвари Олам Жамики халқлар учун Ажойиб зиёфат тайёрлар. Бой дастурхон, сара шароблар, Ёғли гўштлар, тиниқ шароб тортилади. Ўша куни Эгам жамики халқлар устидан Кафанларини ечиб ташлайди. Мана шу тоғда Эгам Халқларни ўраган, элатлар устидаги Ёпинчиқни олиб ташлайди. Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, Бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган! Ўша куни улар шундай дейдилар: “Мана, бизнинг Худойимиз, Қутқарсин деб, Уни кутгандик, У бизга нажот берди. Келинглар, қувонайлик, севинайлик! Умид қилиб кутгандик, Мана, бизнинг Эгамиз.” Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Мен уларнинг Худоси бўламан, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим. Эгамиз шундай дейди: “Эй халқим, шунда сизлар Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар. Мен муқаддас тоғим Сионда қурганман маскан. Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус, Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз. Ўша куни сут оқар қирлардан, Узум шарбати келар тоғлардан, Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар, Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар, Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойликни суғорар. Миср ҳувиллаб, Эдом бўм–бўш саҳрога айланар. Оҳ, Яҳудо халқига зулм ўтказди улар, Бегуноҳ одамларнинг қонин тўкдилар. Мен албатта жазолайман уларни! Асло оқламайман жиноятчиларни! Яҳудо эса абадий яшар, Қуддус авлодлар оша барқарор бўлар. Мен, Эгангиз, Сионда қурганман маскан.”
Выбор основного перевода