Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади. Шимўн Бутрус жавоб бериб деди: — Сиз Масиҳсиз, Барҳаёт Худонинг Ўғлисиз! овози борича бақирди: — Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Худо ҳақи Сенга ёлвораман, менга азоб берма! Лекин Исо бошқа ҳеч жавоб бермади. Пилат бунга қойил қолди. Ўша одам Исони кўргач, қичқириб юборди. Ўзини Унинг оёқлари остига отиб, овози борича бақирди: — Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Ўтинаман, менга азоб берма! — деди. — Бизга айт–чи, Сен Масиҳмисан? — деб сўрадилар. Исо шундай жавоб берди: — Агар сизларга айтсам, Менга ишонмайсизлар. — Ҳа, Ҳазрат, — деди Марта, — Сиз дунёга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғли эканингизга ишонаман. Китобга киритилган мўъжизалар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар.
Выбор основного перевода