Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади. Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди. Унинг насли ҳақида ким ўйлайди? Тириклар юртидан у улоқтирилди, Халқимизнинг гуноҳи туфайли унга зарба тушди. Исо Маъбадда таълим бераётиб, шундай савол берди: — Қандай қилиб Таврот тафсирчилари Масиҳни Довуднинг Ўғли дейдилар? Исо ҳар куни Маъбадда таълим берарди. Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва халқ йўлбошчилари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар. Ҳар куни Исо Маъбадда таълим берарди, кечалари эса шаҳардан чиқиб, тунни Зайтун тоғида ўтказар эди. Шу пайтда олий руҳоний Ханан Исони сўроқ қилаётган эди. Шогирдлари ва таълимотига тааллуқли саволлар берди. Исо унга жавоб бериб деди: — Мен элу оламга очиқ сўзладим. Ҳар доим яҳудийлар йиғиладиган синагогаларда ва Маъбадда таълим бериб юрдим, ҳеч яширинча гап айтмадим. Нега Мени сўроқ қиляпсиз? Гапларимни эшитган одамлардан сўранг. Нималар ҳақида гапирганимни улар билишади.
Выбор основного перевода