Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: “Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.”
Мен буни кўрдим ва сизларга: “Бу Худонинг Ўғлидир”, деб айтяпман.
Исо Масиҳ келганда сувга чўмдирилиб, биз учун Ўз қонини тўкди. У сувга чўмиш билан чекланибгина қолмай, Ўз қонини тўкди. Муқаддас Руҳнинг Ўзи бу ҳақда гувоҳлик беряпти ва Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир.
Шундай қилиб, бунга учта гувоҳ бор:
Руҳ, сув ва қон. Улар бир хил гувоҳлик беришяпти.
Биз инсонларнинг гувоҳлигини қабул қиламиз, Худонинг гувоҳлиги эса ундан қанчалар муҳимроқ. Худо ҳам Ўз Ўғли ҳақида гувоҳлик берди.