Қизчанинг қўлидан ушлаб унга: — Талифа кум! — деди. Бу гапнинг таржимаси: “Қизалоқ, қани, ўрнингдан тур!” демакдир.
Кейин Исо яқинлашиб, тобутга қўлини теккизди. Тобутни кўтариб бораётганлар тўхтаб қолдилар. Исо ўликка: — Эй йигит, сенга айтаман: тур ўрнингдан! — деди.
Исо эса қизчанинг қўлидан ушлаб: — Қизалоқ, тур ўрнингдан! — деди.
Исо унга деди: — Эй аёл, Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда осмондаги Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар.
Бунга ҳайрон қолманглар! Қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Инсон Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади.