— Эй Ота! Қанийди, бу азоб косасини Мендан узоқлаштирсанг! Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
Исо уларга деди: — Менинг овқатим — Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг ишини тугатишдир.
Исо яҳудийларга шундай деди: “Сизларга чинини айтай: Ўғил Ўзидан–Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Фақат Отасидан кўрган ишларни қилади. Осмондаги Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам худди шуларни қилади.