Олий руҳоний Элиашаб қўли остидаги руҳонийлар билан ишга киришиб, Қўй дарвозасини қайтадан қурдилар. Сўнгра дарвозани Худога бағишлаб, дарвозанинг қанотларини ўрнатдилар. Миё минорасидан Ханонил минорасигача бўлган деворни ҳам Худога бағишладилар.
Эфрайим дарвозасидан, Яшоно дарвозасидан, Балиқ дарвозасидан, Ханонил минорасидан, Юз минорасидан ва Қўй дарвозасидан ўтдик. Ниҳоят, Қўриқчи дарвозаси ёнидаги манзилга етиб бордик.