Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади. Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғлига ишонмади. Биз ўлимдан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биродарларимизни севамиз. Биродарини севмаган одам эса ўлим исканжасида қолган. Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб, сизларга бу мактубни ёзяпман.
Выбор основного перевода