Исо унга шундай жавоб берди: — Бугун бу хонадонга нажот келди, чунки бу одам ҳам Иброҳимнинг ўғлидир.
У сенга айтадиган хабар орқали ўзинг ва оиланг нажот топасизлар.”
Бизни тинглаб ўтирганлар орасида Лидия деган бир аёл ҳам бор эди. У Тиятира шаҳридан бўлиб, сафсар матолар сотарди. У художўй эди. Павлуснинг айтганларини жон дили билан тингласин деб, Эгамиз Лидиянинг юрагини очди.
Лидия билан унинг хонадон аҳли сувга чўмдирилганларидан кейин, у бизга шундай таклиф қилди: “Агар мени Раббимиз Исога содиқ имонли деб ҳисобласангизлар, менинг уйимга келиб, ўша ерда туринглар.” Лидия бизни кўндирди.
— Раббимиз Исога ишон, шунда ўзинг ва хонадон аҳлинг нажот топасизлар, — деб жавоб беришди улар.