Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан?
Исо унга: — Гапингиз тўғри, — деди. — Бундан буён сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар.
Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Олий руҳоний яна Ундан сўради: — Муборак Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан?
Исо деди: — Мен Ўшаман. Сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар.
Шунинг учун сизларга: “Гуноҳкор бўлиб ўласизлар”, деб айтдим. Ҳа, агар Ўша Мен эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар.
— Уни кўриб турибсан, У билан гаплашиб турибсан, — деди Исо.
Исо уларга жавоб берди: — Мен сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Осмондаги Отам номидан қилаётган ишларим кимлигимни кўрсатиб турибди.