1
Исо Яҳёдан кўра, кўпроқ шогирд орттириб, сувга чўмдиряпти деган хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борди. Ваҳоланки, халқни Исонинг Ўзи эмас, шогирдлари сувга чўмдираётган эдилар. Бу хабар фарзийларнинг қулоғига етиб борганини Исо эшитгач, Яҳудияни тарк этиб, яна Жалилага йўл олди.
Шундан кейин Исо шогирдлари билан Яҳудия ўлкасига борди. Исо улар билан бир қанча вақт у ерда қолиб, одамларни сувга чўмдирди.
Улар Яҳёнинг олдига бориб дедилар: — Устоз! Иордан дарёсининг шарқий қирғоғида ёнингиздаги бир Одам ҳақида гувоҳлик берган эдингиз–ку, ўша Одам халқни сувга чўмдириб юрибди, ҳамма Унинг олдига боряпти.