У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг танлагани” демакдир.)
Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга солади.