Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мен барака берарман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар Ер юзидаги жамики халқлар.” Самариядан кўчириб юборилган руҳонийлардан бири қайтиб келиб, Байтилда истиқомат қила бошлади. У ўша ерда ўрнашган халқларга Эгамизга қандай сажда қилишни ўргатишга киришди. Лекин Самария шаҳарларига жойлашган ҳар бир халқ ўз худоларининг тасвирини ясайверди. Исроил халқи Самарияда яшаганда барпо қилган саждагоҳларга ўша худоларнинг тасвирини қўйдилар. Бобилликлар худо Сухотванотнинг, Хутликлар худо Наргалнинг, Хоматликлар худо Ошиманинг, Иввахликлар эса худолар Нивхаз ва Тартоқнинг тасвирларини ясаб, ўша худоларга сажда қилдилар. Сефарвайимликлар ўзларининг худолари Одраммалек ва Анаммалекка болаларини куйдириб қурбонлик қилдилар. Улар ҳам Эгамизга сажда қилдилар, айни пайтда ўз худоларининг саждагоҳларида хизмат қилиш учун ораларидан руҳонийлар ҳам сайлаб олдилар. Улар Эгамизга сажда қилиш билан бирга, ўзлари олдин яшаган она юртининг одатларига мувофиқ ўз худоларига ҳам хизмат қилавердилар. Ўша халқлар бугунгача эски одатлари бўйича яшаб келадилар: на Эгамиздан қўрқадилар, на Эгамиз Ёқубга, яъни Исроил наслига берган фармонларни, қоидаларни, қонун ва амрларни бажарадилар. Илгарилари Эгамиз Исроил халқи билан аҳд тузиб, шундай амр этган эди: “Бегона худоларга сажда қилманглар, таъзим қилманглар, у худоларга хизмат қилманглар, қурбонлик келтирманглар. Фақат Менга сажда қилинглар! Мен, Эгангиз, буюк қудратим ва ажойиботларим билан сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Менга таъзим қилиб, қурбонлик келтиринглар. Сизлар учун ёзган фармонларимни, қоидаларимни, қонунларимни ва амрларимни то абад ижро этинглар, бегона худоларга сажда қилманглар. Сизлар билан тузган аҳдимни унутманглар, бегона худоларга сажда қилманглар. Фақат Мен, Эгангиз Худогагина сажда қилинглар. Ҳамма ғанимларингиз қўлидан сизларни халос қиладиган Менман.” Шунга қарамай, Самарияга ўрнашган халқлар Эгамизнинг амрларига қулоқ солмасдан эски одатларига кўра, яшайвердилар. Бу халқлар бир пайтнинг ўзида ҳам Эгамизга сажда қилар, ҳам ўйиб ишланган тасвирларга хизмат қилардилар. Уларнинг болалари ва набиралари ҳам бугунгача оталари каби яшайдилар. Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Хўш, яҳудийларнинг қандай устунлиги бор? Ёки суннатнинг нима фойдаси бор? Яҳудийлар ҳар жиҳатдан катта устунликка эгадирлар. Бу устунлик, энг аввало, шундан иборатки, Худонинг каломи уларга ишониб топширилган. Ўз қондошларим ҳақи, Худонинг лаънати остида қолиб, Масиҳдан ажралишга ҳам рози бўлардим. Улар Исроил халқидир. Худо уларни Ўзига фарзанд қилиб олиш учун танлади. Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилиб, улар билан аҳдлар тузди. Уларга Ўз қонунини бериб, уларни Ўзининг хизматига тайинлади ҳамда уларга Ўз ваъдаларини берди. Улар улуғ ота–боболардан келиб чиққан, Масиҳ ҳам жисман Исроил халқидан келиб чиққан. Бутун борлиқ устидан ҳукмдор бўлган Худога абадий ҳамду санолар бўлсин. Омин!
Выбор основного перевода